Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сигаретми ёки гиёҳвандлик воситаси?
167
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Сигаретми ёки гиёҳвандлик воситаси?

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган хориж фуқароси О.Ф. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

 Натижада, фуқаро О.Ф.нинг ёнида сигарет қутиси борлиги маълум бўлди. Бироқ, бошқа номдаги сигарет қутисида ўзга маркадаги сигарет донасининг бўлиши божхоначилар эътиборини тортди. Мазкур сигарет донаси текшириб кўрилганда, унинг ичида 1,21 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг