Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хитой ва Ўзбекистон: божхона соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
212
Бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистон Республикасининг асосий стратегик ҳамкори ҳисобланади.
Хитой ва Ўзбекистон: божхона соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2020 йилнинг 26 февраль куни Давлат божхона қўмитасида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан кейинги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларда алоқалар янада фаоллашмоқда.

Учрашув давомида божхона соҳасидаги ўзаро ҳамкорликка доир бир қатор масалаларга  тўхталиб ўтилди ва ушбу масалаларнининг ижобий ҳал этилиши божхона ҳамкорлиги натижадорлигини таъминланишига ва уни янада юқори даражага кўтарилишига ишонч билдирилди.

Хусусан, божхона соҳасида ўзаро кўмак тўғрисидаги Битим доирасида   Хитой Бош божхона маъмуриятига жўнатилган сўровномаларга жавоб олишда кўмак берилиши, божхона статистикаси соҳасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги англашув Меморандуми доирасида Давлат божхона қўмитаси томонидан бошқа давлатлар билан статистик маълумотларни таққослаш ишларини мунтазам ўтказиш йўлга қўйилганлиги муносабати билан Хитой билан ҳам шундай таққослаш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Хитой Халқ Республикаси Бош божхона маъмурияти ўртасида маълумот алмашувини йўлга қўйиш, икки томонлама ҳамкорликни фақатгина божхона хизматлари ўртасида  эмас, балки ДБҚнинг Божхона институти ҳамда Шанхай божхона коллежи ўртасида амалга ошириш юзасидан Меморандум имзоланиши, Ўзбекистон-Хитой икки томонлама юк ташувларни амалга оширишда қулай шарт-шароитлар яратилиши таъкидлаб ўтилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча жабҳаларни ўз ичига олган бўлиб, ўзаро ишонч ва дўстона муносабатларга асосланади.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг