Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар экспортёрларнинг яқин кўмакчиси
110
Мамлакат экспорт салоҳиятининг ортиши иқтисодиётни юксалтиради, иш ўринлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу боис давлатимиз томонидан ушбу соҳани янада ривожлантириш, экспортёрларга қулай шарт-шароит яратиш, уларга кенг имтиёз ва имкониятлар бериш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.
Божхоначилар экспортёрларнинг яқин кўмакчиси

Ҳозирда маҳсулотларимиз экспортининг тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришда тадбиркорларга қонуний ёрдам кўрсатиш борасида Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов раҳбарлигида божхона ходимлари Шеробод туманида жойлашган  “Шеробод агро импекс” ва "Jo'raev fruits" Масъулияти чекланган жамиятларига тегишли  помидор ва бошқа турдаги сабзавотларни етиштиришга  мўлжалланган иссиқхоналар ҳудудида бўлишиб,  ушбу корхоналар  раҳбарияти билан учрашув ўтказдилар. Учрашувда корхона вакилларига “Ягона дарча” божхона ахборот тизими қулайликлари, дастлабки божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиблари тўғрисида тушунтиришлар берилди, шунингдек, тадбиркорнинг ҳар қандай мурожаатига божхона ходимлари яқиндан ёрдам беришига тайёрлиги билдирилди.

Шунингдек, тадбиркорлар  экспорт ва импорт операцияларига доир ўзларини қизиқтирган саволларга божхона бошқармаси мутасаддилари томонидан батафсил жавоб олишди.

Учрашув якунида, тадбиркорларга, божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

27.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг