Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи аёллар энг чаққон деб топилди
385
Бугун Тошкент Молия институти Спорт мажмуасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган "Спорт - нафислик ва саломатлик манбаи" спорт фестивали бўлиб ўтди.
Божхоначи аёллар энг чаққон деб топилди

Унда республикамиздаги вазирликлар, корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган аёллар спортнинг сузиш, шахмат, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика ва гимнастрада турлари бўйича ўзаро мусобақага киришдилар.

Фестивални Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов очиб берди.

Кўтаринки руҳда бошланган Фестивалда 24 та гуруҳ аввало, гимнастрада бўйича ўз чиқишларини намоён этди. Сўнгра спорт турлари бўйича беллашувлар алоҳида-алоҳида олиб борилди.

Фестивалда Давлат божхона қўмитасининг аёллар жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни қўлга киритишди. Шунингдек, фестивалнинг “Энг чаққон жамоа” номинациясида ҳам ғолиб деб эълон қилинди.

Фестивал якунида иштирокчилар ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

27.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг