Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши маърифат билан курашилади
179
Миллий кинология марказида Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Илхом Ачилов иштирокида “Коррупцияга қарши маърифат мавзусида” давра суҳбати бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши маърифат билан курашилади

Унда Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Илхом Ачилов сўзга чиқиб, юртбошимиз 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида ҳам Коррупцияга нечоғлик хавфли иллат эканлигини, унга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек курашишлари лозимлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, И.Ачилов ўз маърузасида Ўзбекистон 2008 йилда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига, 2010 йили Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилиши – коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини яратишда муҳим қадам бўлганини, шунингдек, коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида 2017 йил январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши – давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши куч ва имкониятларини бирлаштириб, яхлит тизимни яратиш имконини берганини таъкидлаб ўтди.

Бу борадаги ишлар ўз изчиллигини давом эттирган ҳолда, 2019 йил 27 майда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони қабул қилинди, ушбу ҳужжатга мувофиқ 2019–2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, бу борада давлат божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида мутассади идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури белгиланганлигини алоҳида айтиб ўтди.

Ўйлаймизки, бундай саъй-ҳаракатлар ходимларни ўз хизмат фаолиятида ҳалоллик ва поклик тарк этмасликларига янада туртки бўлади.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

29.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг