Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция иллатига қарши курашишнинг самарали усули
226
Сўнги йилларда мамлакатимизда коррупция иллатига қарши курашиш, уни олдини олишнинг ҳуқуқий ва институционал негизини шакллантириш, давлат органлари ходимларининг хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик, фуқароларимизда бу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, соҳага доир ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш борасида божхона органлари томонидан хам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Коррупция иллатига қарши курашишнинг самарали усули

Жумладан, коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган Фармон ва Қарорлар асосида Давлат божхона қўмитасининг 2019-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш” Дастури ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси йиғилиш баёнларида берилган топшириқлар, Давлат божхона қўмитасининг буйруқ ва кўрсатмалари асосида, шахсий таркиб ўртасида коррупция ва тамагирликка қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Аммо, коррупцияга қарши курашиш учун биргина қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши етарли эмас. Бунинг учун фуқаролик жамияти ҳам мазкур ишда фаол иштирок этиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик кучайтирилиши, оммавий ахборот воситаларининг фаол иштироки хамда барча давлат органларида соғлом рақобат муҳити шакллантирилиши керак бўлади.

Шу боис ҳам ушбу иллатга қарши курашиш йўлида жамиятдаги барча кучларни сафарбар қилиш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Фарғона вилояти божхона бошқармасида ҳам ушбу жирканч иллатга қарши курашишда вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Прокуратураси, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, оммавий ахборот воситалари, хамда кенг жамоатчилик вакиллари билан хамкорликда вилоят божхона хизмати шахсий таркиби билан коррупция ва тамагирликни олдини олишга бағишланган амалий давра суҳбатлари ташкил этилиб келинмоқда.

Амалий суҳбатлар давомида кўзланган асосий мақсад қоррупцияга барҳам бериш орқали халқ фаровонлигига эришиш, иқтисодий мустақиллик ва халқаро миқёсда ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш ва энг асосийси ислоҳотларнинг натижадорлигини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ходимларнинг фарзандлари ота-онасининг касбидан ғурурланиши, жамиятда божхона органлари ходимларининг обрўсини ошишига кўмаклашишдан иборатдир.

Бугун коррупция номли жирканч иллатнинг содир этилгандан кейин аниқланиши эмас, балки ушбу иллат содир этилишидан аввалроқ олдини олиш ва унга барҳам бериш олий мақсадларимизнинг биридир.

О.Қодиров

Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими

 

29.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг