Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Авлодлар беллашуви
496
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ташкил этилган бошланғич ташкилотлари етакчилари билан ҳамкорликда ёш ҳарбийлар ва нуронийлар ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ёшлар ва нуронийларни спорт фаолиятига жалб этиш мақсадида “Нуронийлар масканида” шахмат бўйича “Авлодлар беллашуви” мусобақаси ташкил этилди.
Авлодлар беллашуви

Нуронийлар, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, турли соҳаларда катта ютуқларга эришаётган ҳарбий ёшлар иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида кексаларга ва навқирон авлодга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилаётгани, уларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқда. Ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва билими қўл келаётир.

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди, – дейди 72 ёшли Урганч шаҳар Нуронийлар жамғармаси раиси Эгамберган Рўзметов. – Биз, кексалик гаштини сураётган қариялар навқирон авлод шижоати, билими, уларнинг порлоқ келажаги учун яратилаётган шароит ва имкониятларга ҳавас қилган ҳолда, ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиш, маслаҳат беришдан чарчамаймиз.

Мусобақада вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.  Беллашув якунида бир гуруҳ кексалар ва мусобақа ғолиблари рағбатлантирилди. 

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг