Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш йўлидаги самарали тадбир
350
Экспортни янада ошириш ва бунда энг аввало ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун Сирдарё вилоятида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жойларга чиқиб, экспортёрларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, қисқа муддат ичида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда
Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш йўлидаги самарали тадбир

Албатта бунда барча тегишли ташкилот ва идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва соҳа ривожи йўлида келишилган муносабатлар муҳим ўрин тутади. Худди шу мақсадда Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташқи иқтисодий фаолият жараёнида қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда  экспортни рағбатлантириш ва импортни оптималлаштириш юзасидан кенг қамровли очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сирдарё вилояти бошқармаси, сертификатлаш ва рухсатнома бериш органлари, савдо-саноат палатаси, иқтисодиёт бошқармаси, вилоят Марказий банк ва тижорат банклари, вилоят солиқ бошқармасининг масъул ходимлари ҳамда ТИФ қатнашчилари иштирок этишди.

 Очиқ мулоқотда иштирокчиларга вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширишга тўсқинлик қилаётган сабаблардан бири, яъни,  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархларини бозор конъюнктурасидан паст нархларда экспорт қилаётганлиги мисоллар билан етказилди. Шу билан бирга, юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан экспортёрларни қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзлардан виждонан, ҳалол ва тўғри фойдаланиш лозимлиги ҳақида тегишли тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда яна бир долзарб вазифа – импортни оптималлаштириш йўналишида мавжуд муаммолар тўғрисида маълумот берилиб, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар ҳамда импорт қилинаётган айрим турдаги товарлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилиши бўйича тақдимот қилиниб, таҳлилий маълумотлар орқали кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, вилоят экспорт ҳажмини кескин ошириш имкониятлари мавжуд бўлган давлатлар тўғрисида Давлат божхона қўмитасининг таҳлилий маълумотлари қатнашчиларга етказилди.

Тадбир давомида айни  дамда жаҳон ҳамжамиятини чуқур ташвишга солиб келаётган  омиллардан  бири  бу  шубҳасиз  коронавирус  эпидемияси эканлиги, бундай вазиятда эпидемиянинг тарқалиши ва унинг юртимиз ҳудудига кириб келишини олдини олиш ғоят муҳим вазифа ҳисобланиши хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

29.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг