Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар – юрт таянчидир
158
Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчи ташаббуси “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” юзасидан тизимли ишларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Ёшлар – юрт таянчидир

Бу борадаги ишларни ёшлар онгига сингдириш, уларни жамиятимиз ривожи ва истиқболига ўз  ҳиссаларини қўшишда куч-ғайратларини жалб этиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.     

Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги 33-умумтаълим мактабида ташкил этилди.

Тадбирда Наманган вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари Ш.Абукаххаров, республика ва вилоят миқёсида таълим ва спорт йўналишида юқори марраларга эришган бир қатор ёшлар иштирок этишди.  

Давра суҳбатида божхона бошқармаси масъул ходими Ш.Абдукаххаров ўқувчиларга божхона соҳаси, божхона ходимларини юртимиз ривожидаги шарафли ва машақатли меҳнати, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, мамлакатимизда ёшларни юқори сифатли таълим олишлари, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбия топишларига қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар  давлат сиёсати даражасида олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

29.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг