Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Музейга саёҳат - мозийга саёҳатдир
161
Ҳар бир эл, ҳар бир давлат бор экан, барчаси ўз тарихига эга. Тарихини билган халқгина ўзлигини англайди, зеро тарихий хотирасиз келажакни барпо қилиб бўлмайди.
Музейга саёҳат - мозийга саёҳатдир

Жонажон Ўзбекистонимиз буюк тарих ва  улуғ аждодларимиз маконидир. Юртимизнинг ҳар бир гўшаси улкан мозийдан дарак беради, уларни санасак саноғига етишимиз амримаҳол.

Ўзликни англаш тарихни англашдан бошланади албатта. Ёшларни ўтмишдан ва унинг сабоқларидан хабардор қилиш эса бугунги куннинг муҳим вазифалардан бири саналади. Шу мақсадда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан бошқармада хизмат қилаётган ёш ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан Термиз шаҳрида яқинда ўз фаолиятини бошлаган “Тарих ва маданият” музейида экскурсия ташкил қилинди.

Мазкур музей нафақат Сурхон воҳаси балки, юртимиз тарихидан сўзлайди. Унда,  ҳайвонот дунёсининг ноёб вакиллари, меъморий обидалар ва уларнинг қисмлари,  қадимий техникалар, қурол яроғлар ва кўплаб санъат дурдоналарининг экспонатлари музейга ташриф буюрувчиларни ўзига мафтун этади.  Дарҳақиқат, ёш божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари ҳам мазкур музейдан катта таассуротлар билан қайтишди.

Таъкидлаш жоизки, бошқарма томонидан ташкил қилинаётган бу каби экскурсиялар ёш ходимлар ва ёш авлодларга маънавий озуқа бериш ҳамда уларда ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимзга бўлган фахр туйғуларини оширишдан иборатдир.

2.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг