Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт – фаровон келажак сари йўл!
138
Бугунги кунда pеспубликамизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Экспорт – фаровон келажак сари йўл!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини янада ривожлантириш мақсадида  бир қатор Фармон ва қарорлар ишлаб чиқилиб, амалиётда тўлиқ ижроси таъминланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида божхона органлари олдига қўйилган муҳим устувор вазифалар ҳамда 2018 йил 24 ноябрь кунги фармонида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона қонунчилигига риоя этишлари ва инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш, улар учун маъмурий тўсиқларни камайтириш ва Божхона органларининг самарасиз ва ортиқча назорат функциялари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмаслиги мақсадида хавфни бошқариш тизими жорий этилган бўлиб, экспорт  қилувчилар ўзларининг иш жойларида масофадан туриб электрон божхона юк декларациясини тақдим этадилар.

Тақдим этилган электрон ҳужжатлар автоматлаштирилган хавфларни бошқариш тизими орқали яшил, сариқ, қизил ва кўк йўлаклардан бирига тасодифий танлов асосида йўналади. Ҳозирги кунда қарийб 90 фоиз экспорт божхона юк декларациялари яшил ва сариқ йўлакка йўналтирилаётганлигини ҳисобга олсак, бу ўз-ўзидан божхона кўригидан озод этилганлигини англатиб, божхона расмийлаштирувига ўртача 20 дақиқа вақт сарфланиб, тез фурсатларда товарлар чегара божхона постларига йўналтирилмоқда.

Эксортга йўналтирилган товар ва транспорт воситалари чегара божхона постларига етиб боргач, навбатсиз, 24 соат мобайнида белгиланган регламент асосида яъни 10-12 дақиқа мобайнида божхона назорати амалга оширилиб манзил мамлакатга чиқариб юборилмоқда.

Бу каби ислоҳотлар юртимиз равнақи, тараққиёти, иқтисодиётимизнинг барқарорлиги йўлида хизмат қилиши шубҳасиздир.

3.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг