Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши ҳамкорликда курашамиз
298
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ходимларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Коррупцияга қарши ҳамкорликда курашамиз

Унда бошқарманинг Ўз хавфсизлиги гуруҳи ва Кадрлар бўлими раҳбарлари иштирок этиб, соҳада коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган ишлар, ходимларга яратилган шарт-шароитлар, ходимларнинг хизмат вазифалари ва мажбуриятлари юзасидан тушунтиришлар берди ҳамда фикр алмашдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, божхона ходимларининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Бу каби масъулиятли ва шарафли вазифаларни тўла адо этишда ходимларнинг ота-оналари ва яқин қариндошларининг ўрни беқиёсдир.

– Бу каби учрашувлар доимий равишда ўтказилмоқда дейди, – Кадрлар бўлими бошлиғи Х.Худойқулов. – Асосий мақсадимиз ходимларда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, хизмат вазифаларини чин юракдан бажаришларини таъминлаш, шунингдек, инсоф, иймон-эътиқод, ҳалоллик каби сифат ва ҳиссиётларни ўйғотишдан иборат. Олдимизга қўйилган мақсадларга эришишда ходимларнинг яқинлари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ўзининг самарасини кўрсатмоқда.

Учрашув якунида иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга батафсил жавоблар қайтарилиб, ходимларнинг кунлик иш жараёнлари қисқача кўргазма тарзида намойиш этилди.

3.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг