Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхоначи аёллар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди
628
Инсон учун энг азиз неъматлардан бири шубҳасиз, соғлиқдир. Мамлакатимизда спорт ва жисмоний тарбияга қаратилаётган юксак эътибор замирида ҳам айнан саломатликни таъминлаш, руҳий баркамоллик каби эзгу ғоялар мужассам.
Наманганда божхоначи аёллар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Наманган  вилояти божхона бошқармасида ҳам бу йўналишдаги ишларнинг шахсий таркиб ўртасида тарғиботи сифатида “8 март –Халқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг ишдан бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Мазкур спорт мусобақаларида божхона органлари тизимида меҳнат қилаётган аёллар иштирок этишиб, спортнинг шахмат, шашка, югуриш, стол тенниси каби турларида ўзаро беллашишди. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган курашларда аёллар ўзларини нафақат жисмоний, балки ақлий жиҳатдан ҳам фаолликларини намойиш этиб боришди.

Шу куни бўлиб ўтган спорт мусобақалар ичида энг қизиқарли ва шиддатга бой дея шахмат-шашка ва стол тенниси мусобақалари эътироф этилди. Мусобақалар якунида ғолибаларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

4.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг