Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз
199
Коррупция - дунё миқёсида глобал тус олган муаммолардан бири. Унга қарши кураш эса энг аввало оиладан, маҳалладан бошланмоғи керак.
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

Шу мақсадда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Амузанг” темир йўл чегара божхона постининг бир гуруҳ ходимлари Термиз туманидаги “Гулбаҳор” маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари ва аҳоли билан коррупцига қарши кураш мавзусида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришди.

Бўлиб ўтган суҳбатларда тадбирда иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар ва амалдаги қонунчилик базаси юзасидан маълумотлар берилди.

Хусусан, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонининг мақсад ва вазифалари атрофлича тушунтирилди.

Учрашувда,  коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида таъкидланиб, мазкур иллатга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, маҳалла фаоллари томонидан мазкур йўналишда берилган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Бу каби давра суҳбатлари аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш ва шу орқали коррупция каби жамият кушандасига қарши курашишда ўз натижасини бериши, шубҳасиз.

Мулоқот якунида, тадбир иштирокчиларига божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

5.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг