Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи
522
Хоразм вилояти божхона бошқармасида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамини юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказиш, бошқарма таркибий тузилмаларида хизмат қилаётган хотин қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.
Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи

Мусобақада хотин қизлар стол тенниси, шашка, дартс улоқтириш, арғимчоқда сакраш, кучли машқлар комплекс турлари бўйича куч синашишди.

Қизиқарли ва дўстона ўтган мусобақалар якунида I-ўринни Биринчи бўлим бошлиғи С.Мадраимова, II-ўринни “Шовот” чегара божхона пости инспектори А.Нурметова ва III-ўринни “Урганч аэропорти” чегара божхона пости инспектори З.Рахимовалар қўлга киритдилар.

Бундай спорт тадбирларини ўтказишдан кўзланган мақсад, аввало, аёллар саломатлигига эътибор қаратиш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилганидир.

6.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг