Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда байрам тадбири бўлиб ўтди
234
Бизнинг диёрда азалдан она ва аёл улуғланиб келинган. Юртимиз аёллари фарзандлар тарбияси, оила ҳаётидаги фидойилиги билан жамиятимиз мустаҳкамлиги ва эртанги кунига замин яратмоқда. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат, саноат ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшмоқда.

Юртимизга баҳор ифори кириб келиши билан қутлуғ айём – 8 март Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланади.

Байрам арафасида Самарқанд вилоят божхона бошқармасида соҳада фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов сўзга чиқиб, байрам билан барча аёлларни муборакбод этди. Шунингдек, Давлат божхона қўмитаси Раисининг божхона органларида хизмат қилаётган барча хотин-қизларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг бошқарма хотин-қизлари ўртасида “Биз спорт билан ҳамнафас” шиори остида ўтказилган спорт мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳеч кимга сир эмас, аёл зоти ҳақида, унинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимизнинг файзу фариштаси экани ҳақида тарихимизда улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанча-қанча дил сўзларини баён этганлар.

6.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг