Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аёл – гўзаллик ва оқилалик тимсоли
273
Юртимизда гўзаллик ва оқилалик тимсоли бўлган аёлни эъзозлаш азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келган. Шарқнинг ҳар удуми-ю одатида чуқур маъно мужассам эканлигини инобатга оладиган бўлсак, аёлга нисбатан бундай эҳтиром замирида ҳикмат борлиги ойдинлашади. Аёл Яратганнинг буюк мўжизаси, ҳаёт давомийлиги ва абадийлиги мужассам бўлган зот демакдир.
Аёл – гўзаллик ва оқилалик тимсоли

Ўз навбатида оиласи, фарзандлари юрт ривожига муносиб ҳисса қўшган аёллар бугун чин маънода эъзозда. Юртимизда аёлга эҳтиром, унинг жамиятда фаоллигини оширишга юксак даражада эътибор қаратилмоқда.

Яқинлашиб келаётган сана муносабати билан жойларда турли тадбирлар, мукофотлар тақдимоти ўтказилиб, уларда аёлларга алоҳида эҳтиром кўрсатилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилояти божхона бошқармасида ҳам бўлиб ўтди. Унда бошқарма шахсий таркиби иштирок этди.

Бошқарма Раҳбарияти “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан йиғилганларни самимий табриклаб, божхона органларида аёл ходимларнинг тутган ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталди. Хизмат жараёнида уларнинг эркаклар билан бир сафда туну-кун тиним билмай меҳнат қилиб, республикамиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда қўшаётган ўзларининг муносиб ҳиссалари учун уларга миннатдорчилик билдирди.

Байрам муносабати билан сергак, ватанпарвар, фидойи, ўз навбатида назокатли ва матонатли божхоначи аёлларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.

6.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг