Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Баткенда ўзбек ва қирғиз божхоначилари учрашди
437
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари жорий йил 24 август куни Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Кызыл-Кыя шаҳрида Баткен вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан икки томонлама ишчи учрашувда бўлдилар.
Баткенда ўзбек ва қирғиз божхоначилари учрашди

Қирғизистон Республикаси  Баткен вилояти Кызыл-Кыя шаҳар мэрияси кичик залида Фарғона вилояти божхона бошқармасининг ходимларидан ташкил топган делегация аъзолари ҳамда Баткен вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Эркимбаев Темиркан Болотканович бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси делегацияси ўртасидаги учрашувда икки давлат божхона хизматлари ўртасида уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айлануви ва халқаро терроризмга қарши курашиш ҳамда чегара масалалари бўйича ҳамкорликни янада такомиллаштириш масаласида музокаралар бўлиб ўтди

Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон Республикасининг очиқ дўстона сиёсат олиб бориши сабабли қўшни мамлакат ўртасида яқин қўшничилик ва иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиши ортидан ўзаро товар айланмаси тобора ошиб бораётганлиги боис чегара-божхона постига туташ жойларда юк автомашиналарининг тирбандлиги юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни ўрганиш ва бартараф этишга қаратилди.

Бундан ташқари, икки давлат божхона органлари ходимлари ўртасида спорт тадбирлари, турли мусобақаларни биргаликда ўтказиш ҳамда ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш алоҳида эътиборга олинди.

Тадбир сўнгида икки мамлакат божхона органлари бошқарма бошлиқлари соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама ишчи учрашув баённомасини имзолашди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, икки давлатларнинг қўшни вилоятлари божхона органлари ўртасида бундай дўстона учрашув илк маротаба мустақил равишда ташкил этилмоқда.

Ўйлаймизки, ишчи гуруҳлар томонидан келишилган масалалар фуқаролар ва тадбиркорлар учун янада қулайликлар яратилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.   

Фарғона вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг