Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фидоий ва меҳнаткаш ходималар муносиб тақдирланди
214
Она мўтабар, аёл муқаддас! Негаки, улар меҳрибонлиги, фидойилиги билан ажралиб туриши билан бирга, айнан ўзларига ўхшаган фарзандларни ҳам дунёга келтиришади. Бу улуғ зотларни ҳар қанча эъзозлаб, ардоқласак ҳам оз.

Худди шу маънода Жиззах вилоят божхона бошқармасида “8 март -  Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан тизимда фаолият юритиб келаётган хотин-қизларни муборакбод этиш ва уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида байрам тадбири ўтказилди.

Бошқарма раҳбарияти томонидан айтилган самимий табриклар аёлларга чексиз қувонч улашиш билан бирга, ўз касбига нисбатан янада иштиёқ уйғотди. дейиш мумкин.

Шунингдек, тадбир давомида бошқарма аёллари ўртасида “Соғлом аёл жамият пойдеворидир” шиори остида ўтказилган спорт мусобақаси ғолиблари ҳам муносиб тақдирландилар.

 

7.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг