Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи аёллар ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли II-ўринни эгаллашди
138
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилма яратилган.
 Божхоначи аёллар ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли  II-ўринни эгаллашди

“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спорт мусобақаси ташкил қилинди.

Унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган аёллардан таркиб топган жамоалар спортнинг стол тенниси, ўқ отиш, арғимчоқда сакраш, бадминтон каби турлари бўйича куч синашишди. Вилоят божхона бошқармаси томонидан тузилган жамоа эса вилоят биринчилигида фахрли II ўринни қўлга киритишди.

Ўзига хос қизғин муросасиз кечган мусобақалар якунига кўра, ғолиб бўлган жамоалар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

7.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг