Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар – келажак бунёдкори
138
Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сабаби, улар жамият учун “янги қон” вазифасини ўтайди. Янгидан-янги ташаббус-ғояларни илгари суриш, замонавий иш юритиш услубларини жорий қилишда ана шу қатламнинг нуқтаи назари ва саъй-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади.
Ёшлар – келажак бунёдкори

Шу муносабат билан, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг кўнгилли ёшларидан тузилган гуруҳи томонидан жойларга чиқилиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишлар, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини камол топтириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилиб, ёшларни қизиқтирган саволлари юзасидан маълумотлар олишди.

Шунингдек, божхона органи ходими бўлиш истагини билдирган ёшларга тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.

 

10.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг