Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳванд моддалар савдоси фош қилинди
319
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмаси божхоначилар томонидан фош этилди.
Гиёҳванд моддалар савдоси фош қилинди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Д. оғирлиги 0,31 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида тўхтатилиб қолинди.

Шундан сўнг, фуқаро С.Д. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирилганида 1,01 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ва 0,5 мл “героин” гиёҳвандлик моддаси махсус эритмаси борлиги аниқланди.

Олинган тезкор маълумотга асосан ўтказилган тадбирда фуқаро Я.Ш оғирлиги 0,23 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддасини сотган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.

Худди шунингдек, тезкор тадбир давомида фуқаро А.С томонидан 1 дона “Спички” ёзувли гугурт қути ичида оғирлиги 5,1 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 2 дона “Regapen” кучли таъсир қилувчи таблеткаларни яширинча сотаётган вақтда тўхтатилди.

Шундан кейин фуқаро А.С бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, оғирлиги 3,7 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 4 дона “Regapen” кучли таъсир қилувчи таблеткалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро А.С.дан жами 8,8 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 6 дона “Regapen” номли кучли таъсир қилувчи таблеткалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

10.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг