Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш – ҳар бир фуқаронинг мажбуриятидир
592
Сир эмаски, транспорт воситаларининг сони ва йўлларда ҳаракат жадаллиги йил сайин ўсиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт қоидалари бузилишининг олдини олиш билан бирга содир этилаётган ҳодисаларнинг оқибатларига, уларнинг юзага келмаслиги учун эътиборни кучайтириш лозимлигини тақозо этади.
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш – ҳар бир фуқаронинг мажбуриятидир

Шу мақсадда, Жиззах вилоят божхона бошқармасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Жиззах вилояти ИИБ ЙХҲБ ходимлари иштирок этиб, бугунги кунда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида тизимда амалга оширилаётган ишлар, нафақат транспорт ҳайдовчиси балки, пиёдалар иштирокида содир этилган қоидабузарликлар борасида тушунча ва маълумотлар бериб ўтишди.

Шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг бефарқлиги, автомашинани маст ҳолда бошқарганлиги туфайли содир бўлаётган аянчли ҳолатлар, инсонларнинг ҳаётдан кўз юмиши билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари акс эттирилган видеолавҳа ходимлар эътиборига ҳавола этилди.

Қисқача айтганда, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда бу каби ҳамкорликдаги тарғибот тадбирлари ижобий натижа бериши турган гап. Негаки, ушбу тадбирлар хоҳ у ҳайдовчи хоҳ йўловчи ёки пиёда бўлишидан қатъи назар, ўзининг ва атрофидагиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлигини яхшироқ англаб етишида муҳим туртки бўлади. Зеро “Йўл қоидаси – умр фойдаси” деб бекорга айтилмаган.

11.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг