Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз
132
Бугунги кунда республикамиз бўйича барча давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан коррупция ҳолатларини йўқотиш, ушбу салбий иллатнинг олдини олиш ва келгусида бутунлай йўқ қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Коррупцияга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз

Ушбу йўналишдаги ишларда божхона органлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида ҳам шахсий таркиб ўртасида юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан Республика Маънавият ва маърифат маркази эксперти, юридик фанлар доктори Феруза Мухитдинова давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам коррупциянинг хавфли иллат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтганлиги ва бунга қарши курашишда барча бирдек масъул эканлиги эслатиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида бошқарма ходимлари хизмат ва ижро интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳалол ва пок хизмат олиб боришлари, ҳамда Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

12.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг