Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Китоб совғаси” акцияси давом этмоқда
364
Юртимизда мустақиллик йилларида баркамол авлод камолоти, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.
 “Китоб совғаси” акцияси давом этмоқда

Ўғил-қизларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида тарбиялаш масаласига ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари тизимли равишда такомиллашиб бормоқда.

Бугун мамлакатимиз ёшлари томонидан эришилаётган улкан ютуқлар замирида истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб ёшлар тарбияси, таълими, умуман, кадрлар тайёрлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилгани мужассам. Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Истиқлол йилларида давлатимиз томонидан ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, баркамол авлод камолоти учун хизмат қилувчи ҳуқуқий асосларни яратиш борасида ҳам салмоқли натижалар қўлга киритилди. Айниқса, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда амалга оширишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Андижонда хар бир фуқаро ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилиш акцияси  доирасида Андижон вилоят божхона бошқармаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши хамкорлигида ёшлар билан навбатдаги маданий-маърифий учрашув ўтказилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлатимиз хавфсизлиги, тинчлиги ортида, қанчадан-қанча инсонларнинг машаққатли меҳнатлари ётганлиги, ёшларда фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳини шакллантириш, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга бўлишлари кераклиги божхона ходимлари томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида мактабнинг юқори синф ўқувчиларига ўтказилган савол жавоблар асосида билимли, тиришқоқ ва фаол бўлган ёшларга бадиий тарбиявий ахамиятга эга китоблар совға қилинди.

12.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг