Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар «Эко акция»да фаол иштирок этишмоқда!
124
Андижон вилоятида 10 кунлик дарахт экиш “Эко-акцияси”ни ўтказиш бўйича илгари сурилган ташаббусни божхона органлари ходимлари ҳам қизғин қўллаб-қувватладилар.

Андижон шаҳридаги барча маҳалла, ташкилот, корхона, муассасаларда кўчат экишга қизғин киришилди. Шу билан бирга, шаҳар ҳудудида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Хусусан, вилоят божхона бошқармаси тасарруфида бўлган божхона постлари ходимлари ҳам божхона постларига яқин жойлашган таълим даргохларига кўчатлар олиб бориб экмоқдалар.

Дарахт экиш “Эко акция”сининг эълон қилингани қалбларга баҳор нафасини олиб кирди. “Биз янги боғлар яратамиз!” шиори остида яратувчилик тадбирлари бошланди. Бугун кўчат экиш ҳар бир андижонликнинг қалб амрига айланди.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бир-бири билан яқин тушунчалар. Экилган  минглаб туп манзарали ва мевали кўчатлари нафақат атроф-муҳитни зарарли газ ва чанглардан тозалайди, балки меваси билан дастурхонни тўкин этади.

Энг асосийси вилоят божхона бошқармаси ҳудудида ҳам яшил майдонлар ташкил этилмоқда. Божхона органларининг ҳар бир ходимлари бу ҳаракатнинг фаол иштирокчисига айландилар. Уларнинг қарори яратувчилик ишларини Наврўз байрамига қадар уюшқоқлик билан давом эттириш.

12.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг