Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар мактабда!
121
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан Қарши шаҳридаги 4-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Божхоначилар мактабда!

Унда мактабнинг 150 га яқин ўқувчи ёшлари ва 18 нафар ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбир Давлат божхона қўмитасининг 2020 йилга мўлжалланган ёшлар ўртасида тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича Йўл харитаси ижросини таъминлаш, божхона соҳасида қонунбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда ёшларни божхона соҳасига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошқармадаги бошланғич ташкилот етакчиси раиси Б.Норов ва Юридик хизмат бош инспектори Ж.Негматовлар томонидан божхона ходимларининг асосий вазифалари, ёшлар томонидан божхонага оид содир этилаётган қонунбузарликлар ва қонунбузарликларни содир этилишини олдини олиш чоралари ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилаётган учрашувлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Ўқувчи ёшларда ўзгача таассурот қолдирган учрашув савол-жавоб тарзида давом эттирилди ва иштирокчилар керакли маълумотларга эга бўлишди.

Бу каби тадбирлар бошқарма томонидан доимий равишда ўтказилмоқда. Асосий мақсад, униб-ўсиб келаётган ёш авлодга тўғри таълим-тарбия бериш, турли йўлларга кириб кетишларини олдини олиш ҳамда ўз ватани ва ота-онасига содиқ фарзанд бўлиб тарбиялашдан иборат.

 

12.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг