Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантлари томонидан “кўчат экиш” акцияси бўлиб ўтди
102
Бугун жонажон юртимизга баҳор ўз тароватини намоён қилиб кириб келди. Шу кунларда ҳар бир кишининг қалбида бунёдкорлик, яратувчанлик жўш уради. Айниқса, Наврўз умумхалқ байрами арафасидаги умумхалқ ҳашарларида дарахт ўтқазиш яхши анъанага айланган.

Бугунги кунда экологик муаммолар сабабли турли касалликлар кўпаяётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса катта шаҳарларимизда экологик муҳитни барқарорлаштиришнинг енг асосий ечими бу кўплаб боғлар, дарахтзорларни барпо этиш ҳисобланади.

Божхона институти курсантлари ташаббуси билан жорий йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида “кўчат экиш” акцияси тадбири ташкил этилди.

Мазкур акция, курсантларни ижтимоий фаоллигини ошириш, юртимизнинг экологик муҳитини барқарорлаштиришга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаб, жамоат вакиллари ҳамда ёшларга ўрнак бўлишига муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Қолаверса, яқин орада биз эккан дарахтлар кўкка бўй чўзиб, юртимиз гўзаллиги ва соф ҳавосини таъминлашга хизмат қиладиган боғ бўлиб шаклланади.

12.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг