Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автоулов остидаги хуфиёна идишларда 1,5 тонна дизель ёнилғиси яширилганлиги фош бўлди
147
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Автоулов остидаги хуфиёна  идишларда 1,5 тонна дизель ёнилғиси яширилганлиги фош бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали дизель ёнилғисини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилди.

Юртимизга кириб келган фуқаролар Т.З, А.С ва Э.Р.лар бошқарувидаги юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашиналарнинг юкхонаси остида, қўлбола усулда ясалган махсус идишларда 10,2 миллион сўмлик 1500 литр дизель ёнилғиси борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари  томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

13.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг