Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1,4 миллиард сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
203
Республикамиз божхоначилари сифати кафолатланмаган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган тамаки маҳсулотларининг яширин йўллар билан олиб кирилишига доир йирик ҳолатни фош қилишди.
1,4 миллиард сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги махсус отрядлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам қўшни давлатлардан ноқонуний равишда олиб кирилган тамаки маҳсулотларининг яширин сақланаётган омбори фош қилинди.

Маълум бўлишича, Миробод туманида жойлашган мазкур хонадонга тамаки маҳсулотлари кичик-кичик туркумларда “Нексия” автотранспорт воситасида келтириб турилган. Бу жараёнда шубҳа уйғотмаслик учун автомашинага аслида унга умуман тегишли бўлмаган давлат рақами тақилгани ҳам аниқланган.

Тезкор тадбир давомида хонадонда 8 турдаги 58 минг 884 қути сигаретлар сақланаётганлиги аниқланди. Акциз маркалари билан қадоқланмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 1 млрд. 400 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирги кунда божхона органлари томонидан жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини ҳамда айланма йўллар орқали олиб кирилган тамаки маҳсулотлари етказиб берилган бошқа манзилларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

13.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг