Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда ёшлар билан учрашувлар тизимли тарзда давом этмоқда
159
Божхона органларини малакали кадрлар билан тўлдиришнинг дастлабки йўналишларидан бири бу иқтидорли, илмга чанқоқ, баркамол ёшларни ҳозирданоқ божхона соҳасига жалб этиш, уларда соҳага бўлган қизиқишни шакллантиришдан иборатдир.
Жиззахда ёшлар билан учрашувлар тизимли тарзда давом этмоқда

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари худди шу мақсадда жойларда коллеж ва мактаб ўқувчилари билан учрашувлар ва улар ўртасида тарғибот ишларини йўлга қўйишган.

Навбатдаги учрашув Жиззах шаҳридаги “Сайл жойи” академик лицейи ўқувчи ёшлари билан ташкил этилди. Тадбир давомида божхона ходимлари ўқувчиларга божхона соҳаси фаолияти ва вазифалари, шу билан бирга божхона институтига кириш учун тегишли талаблар ҳақида тушунчалар беришди.

Суҳбат жараёнида божхона соҳасисига қизиқувчан ёшлар томонидан мавзу юзасидан бир қанча саволлар йўлланди. Соҳа ходимлари эса берилган саволларга батафсил маълумот ва тушунчалар бериб, ёшларнинг божхона соҳасига нисбатан қизиқишларини янада оширади.

 

13.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг