Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий бойликларни яширинча олиб чиқиб кетиш режаси амалга ошмади
139
Божхоначилар томонидан маданий бойликларни юртимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетишга қаратилган ҳуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида аниқланди.
Маданий бойликларни яширинча олиб чиқиб кетиш режаси амалга ошмади

Хусусан, Навоий халқаро аэропорти орқали “Навоий-Москва” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган фуқарога тегишли бўлган қўл юки рентген аппарати орқали божхона назоратидан ўтказилганида, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, юртимиздан олиб чиқиши тақиқланган 3 дона қадимий тангалар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

17.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг