Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
241 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош бўлди
218
Айрим шахслар томонидан товар-моддий бойликларни айланма йўллар орқали республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлари ҳанузгача учраб турибди.
241 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош бўлди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Янгийўл туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро С.Р. қўшни давлатдан айланма йўллар орқали келинган товар-моддий бойликларни шахсий автотранспорт воситасида манзилга етказмоқчи бўлганида, божхона ходимлари томонидан кузатувга олинганлигини сезиб қолиб, юк ортилган автотранспорт воситасини яқин қариндоши фуқаро С.У.нинг уйида қолдириб, ўзи яширинишга уринади.

Тезкор ходимлар томонидан хонадонда бўлган автотраспорт воситаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг салони ва юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган умумий қиймати 241,7 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчалар ҳамда дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг