Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситалари тўхтатиб қолинди
149
Божхона органлари томонидан юртимизга сифати кафолатланмаган, шунингдек психотроп дори воситаларининг олиб кирилишини олдини олиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситалари  тўхтатиб қолинди

Хусусан, хорижий авиарейс билан Навоий халқаро аэропортига учиб келиб, аэропортнинг “яшил” йўлаги орқали ҳаракатланган  фуқаро В.Р. божхона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унга тегишли бўлган қўл юклари орасида 6 дона “Трамал ретард” ва 22 дона “Транвезипам” номли  таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

17.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг