Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
30 конвалютада психотроп дори воситаларини яширинча олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди
148
Божхона органлари томонидан психотроп дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 30 конвалютада психотроп дори воситаларини яширинча олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, хорижий авиарейс билан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро Д.А.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва мамлакатимиз ҳудудида муомалада бўлиши чекланган психотроп дори воситалари рўйхатига кирувчи, жами 30 конвалютада “Clobazam Tablets I.P” номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг