Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам ярим килограмм гашиш гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
241
Гиёҳвандлик воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш, шунингдек, улар билан ноқонуний муомалада бўлиш қатъиян тақиқланган ва жиноий жавобгарлик билан белгилаб қўйилган. Бу каби қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли равишда тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.
Салкам ярим килограмм гашиш гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Наманган  вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  Давлат хавфсизилиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида наркотик моддаларнинг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро И.А Наманган шаҳридаги “Нурафшон” МФЙ ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, унинг қўлидаги сумкаси ичидаги шоколад қутисига уддабуронлик билан яширилган жами 493,89 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

17.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг