Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар томонидан 5 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддалар ушлаб қолинди
763
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари контрабандаси ва ноқонуний муомаласини олдини олишга доир тезкор тадбир ўтказишди.
Божхоначилар томонидан 5 кг.дан ортиқ гиёҳванд  моддалар ушлаб қолинди

Тезкор тадбир давомида муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган Тошкент вилояти Олмалиқ шахрида истиқомад қилувчи Т.В.В. исмли шахс ёнида “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Шунингдек, унинг жиноий шериклари бўлмиш 6 нафар шахслар ҳам аниқланиб, улар гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф муомалага киритаётган вақтда қўлга олинган.

Ўтказилган тадбир давомида 3 кг 565 грамм “гашиш”, 1 кг 997 грамм “опий” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинди.

Терговга қадар текширув давомида юқоридаги гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан ноқонуний йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига олиб ўтилганлиги маълум бўлди.

Мазкур холат юзасидан божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276, 273 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

19.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг