Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уриниш наф бермади
180
Божхона ходимлари мамлакатимизга олиб келинаётган товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб, божхона расмийлаштирувига тақдим этилган ҳужжатларга маълумотларни нотўғри киритиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолатларини фош этишди.
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уриниш наф бермади

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида аниқланган иккита қонунбузарлик ҳолатларида хориждан келтирилган юк божхона назоратидан ўтказиш натижасида тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган, жами 1073 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги фош этилди.

Шунингдек, ушбу божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият юритаётган  корхона номига келган “Целлюлоза” товари божхона назоратидан ўтказилди. Божхона назорати давомида тақдим этилган ҳужжатларда товарнинг келиб чиқиш давлати нотўғри кўрсатилганлиги маълум бўлди.

Натижада 57,2 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг