Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поезддаги қонунбузарликлар фош бўлди
67
Товар-моддий бойликларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Поезддаги қонунбузарликлар фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Алмата-Нукус” йўналишида кириб келган халқаро йўловчи поезд белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, йўловчи поездда келган қўшни давлат фуқаролари К.У. ва Т.Н. умумий қиймати 9 миллион сўмлик жами вазни 360 килограммни ташкил этган озиқ овқат маҳсулотларини божхона назоратидан яширган ҳолатда мамлакатимизга олиб кираётганлиги аниқланди.

Шунингдек, мазкур поезд йўловчиларидан фуқаролар К.Л., П.Қ. ва Д.Б. 316 килограмм цитрус мевалари, 50 килограмм хурмо ва 360 килограмм кир ювиш кукуни ҳамда 87 дона автомобиль эҳтиёт қисмларини ўриндиқлар остига яшириб олиб келишаётганилиги маълум бўлди.

Аниқланган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 47 миллион сўмни ташкил этар экан.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

15.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг