Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поезд вагонларининг хуфия жойларида яширилган товар моддий бойликлари фош бўлди
71
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари божхоначилар томонидан фош этилди.
Поезд вагонларининг хуфия жойларида яширилган товар моддий бойликлари  фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Қозон-Тошкент” йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, мазкур поезд йўловчиси фуқаро Н.Ш. йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган умумий қиймати салкам 20,4 миллион сўмлик салкам 200 килограмм вазндаги қушлар учун озуқалар ҳамда бошқа маҳсулотларни вагоннинг хуфия жойларига яширганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда халқаро йўловчи поездининг йўловчилари фуқаролар У.Ж. ва Р.А. 2250 дона стомотология ускуналари, 3688 дона турли хил қандолат маҳсулотлари, 117 дона “Пиво” қуйиш мосламалари ҳамда бошқа маҳсулотларни вагон ўриндиқлари остига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Аниқланган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 103,2 миллион сўмни ташкил этар экан.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг