Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коронавирусга қарши бирга курашамиз
123
Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам коронавирусга қарши тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Коронавирусга қарши бирга курашамиз

“Олот” чегара божхона пости ҳамда “Хўжадавлат” темир йул чегара божхона постларида ходимлар кўрик жараёнларида санитария ҳамда гигиеник қоидаларга риоя этган ҳолда чегарадан юкли автотранспорт воситалари ва темир йул вагонларида кириб келаётган товар-моддий бойликларини ўз вақтида расмийлаштирувига алоҳида эътибор қаратишган.

Вилоят божхона бошқармаси томонидан ҳам ички ишчи гуруҳ тузилиб жойларда ички бозорлардаги нарх-наволарнинг сунъий  ошишининг олди олинмоқда.

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 19 март куни бўлиб  ўтган ҳукумат йиғилишида божхона органларига ҳам тегишли идоралар билан ҳамкорликда бир қатор вазифалар юклатилди. Унга кўра, товарларнинг экспорт ва импорт жараёнларини тезлаштириб, чегарада ҳаракатланаётган юклар ҳакида олдиндан маълумот олиб, юклар чегарада туриб қолмаслиги бўйича топшириқлар берилди. Шунга мувофиқ, жаҳонда кенг тарқалган юқумли касаллик – коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олишда тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги ишлари ўз самарасини бермоқда.

Мухтасар айтганда, Юртбошимиз таъкидлаганларидек кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади. Бу эзгу саъй-ҳаракатда божхона органлари ходимлари ҳам камарбаста бўлиб хизмат қиладилар.

23.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг