Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагонларнинг хуфия жойларига яширилган марихуана фош бўлди
191
Божхона ходимлари гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатини ўз вақтида фош этишди.
Вагонларнинг хуфия жойларига яширилган марихуана фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари хизмат ити ёрдамида хориждан юртимизга  кириб келган темир йўл юк вагонларини божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада вагонлардан бирининг таг қисмига бир дона полиэтилен пакет ичига жами 16,72 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси хуфиёна тарзда яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

25.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг