Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ласетти”даги товарларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
123
Товар моддий бойликларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Ласетти”даги товарларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида туман ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автотранспорт воситаси  тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 57,3 миллион сўмлик атир ва алпинистлар учун анжомлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

26.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг