Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт-импорт жараёни барқарор давом этмоқда
157
Сир эмас бугун коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият дунё ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб турибди.

Бундай шароитда ташқи савдо фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш, пандемиянинг экспорт-импорт операцияларига салбий таъсир этишини олдини олиш ғоят муҳим вазифа саналади. Чунки, мамлакатда
озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарлари тақчиллиги юзага келмаслиги импорт ҳажмига бевосита боғлиқ бўлса, валюта тушумларининг бир меъёрда сақланиши учун товарлар экспортини жадал суръатда давом эттириш лозим бўлади. Шу боисдан, пандемия шароитида ташқи савдо юкларининг божхона чегараси бўйлаб олиб ўтилишига нисбатан ҳеч қандай тақиқлар ёки чекловлар ўрнатилмади.

Бу борада, божхона чегаралари орқали олиб келинаётган юкларнинг санитар-гигиеник ҳолатини текшириш ва уларни божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш мақсадида божхона органлари ва бошқа тегишли давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида, эпидемия шароитида импорт қилинган юклар қисқа муддатларда фойдаланишга топширилмоқда. Хусусан, Навоий вилояти жойлашган божхона постлари томонидан март ойининг ўтган даврида 5,9 млн. АҚШ долларига тенг товарлар экспортга расмийлаштирилган.

Мазкур даврда Навоийлик тадбиркорлар томонидан 576,2 минг АҚШ долларига тенг мева-сабзавотлар хорижга юборилган.

Март ойининг ўтган даври давомида экспорт қилинган
мева-сабзавот маҳсулотлари тўғрисида маълумот

Мазкур маҳсулотлар Афғонистон, Беларусь, Грузия каби жами 8 та давлатга жўнатилган.

Экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳамкор давлатлар кесимидаги таҳлили

Таъкидлаш лозимки, Навоийда ташқи савдо юкларни қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш, шунингдек бу борада тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида “Call center”(тел:79-222-02-33) ташкил этилди.

Шу муносабат билан, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, тадбиркорлик ҳамда кенг жамоатчилик вакилларида божхона соҳасига оид ҳар қандай савол ёки тушунмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган “Call center”га мурожаат этишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

 

27.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг