Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт-импорт операциялари қисқа фурсатларда амалга оширилмоқда
185
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида COVID-19 вируси билан касалланган беморлар аниқланганидан сўнг ушбу вирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди.
Экспорт-импорт операциялари қисқа фурсатларда амалга оширилмоқда

Кучайтирилган тартиб жорий қилингач интернет тармоғидаги бир қатор сайтларда “Энди ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари кескин камайиб кетадими?” деган савол билан мурожаат қилган фуқаролар кўп учради.

Хўш, ушбу ҳавотирлар қанчалик ўринли?

Давлат божхона қўмитаси ушбу масалага ойдинлик киритиш ҳамда фуқаролар орасида тушкунликга тушиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бир қатор баёнотлар билан чиқди ва ҳавотирга ўрин йўқлиги ҳақида тушунтиришлар берди. Шу билан бирга, йил бошидан бери ташқи савдо айланмаси сусаймаганлигини рақамлар билан келтириб ўтди.

Биз эса вазиятга “Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплекси мисолида ойдинлик киритамиз.

Карантин давомида фуқароларимизнинг бирламчи истеъмол товарлари ҳамда озиқ овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида қондириш, шу билан бирга, тақчиллигининг олдини олиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари сингари “Авиаюклар” ТИФ божхона пости ҳам ўз фаолиятини узлуксиз давом эттирмоқда ва қисқа фурсатларда божхона расмийлаштирувини амалга оширмоқда.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак жорий йил бошидан “Авиаюклар” ТИФ божхона пости орқали товарлар ташқи савдо айлануви 282,51 млн.АҚШ долларини ташкил этган.

Импорт товарлари орасида озиқ овқат маҳсулотлари улуши  3,4 фоизни ташкил этиб  6,6 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Эътибор беринг, бу фақатгина 3 ой мобайнидаги битта ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали расмийлаштирилган озиқ овқат маҳсулотларининг қиймати. Демак, хавотирга ўрин йўқ!

 

 

27.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг