Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Сhoco Pie” қутисига нима яширилган эди?
736
Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
“Сhoco Pie” қутисига нима яширилган эди?

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Д. Ш. бошқарувидаги “Лада Ларгус” русумли автомашина шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида автомашина салонида ширинлик қутисига жойланган 168 дона кучли таъсир этувчи “Lyrica” номли дори воситалари борлиги фош этилди.  

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

28.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг