Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Меҳр-мурувват ва эзгулик улашилди
329
Бугунги давр барчамиздан COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлашни тақозо этмоқда. Кимдир хизматда, кимдир уйида қолиб, бу курашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Меҳр-мурувват ва эзгулик улашилди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар хонадонига ташриф буюрилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар улашилди.
Зеро, мамлакатимизнинг энг катта бойлиги бу халқимиздир. Бу синовли кунларни бирдамликда, белгиланган тартиб-қоидаларни ҳурмат қилган ҳолда ва ўзаро меҳр-мурувват билан енгиб ўтамиз.

29.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг