Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловлардан бўйин товлашга бўлган уриниш фош бўлди
803
Божхона ходимлари юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларни ўз вақтида фош этишмоқда.
Тўловлардан бўйин товлашга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан темир йўл контейнерларида юртимиздаги МЧЖ номига келтирилган юклар божхона назоратидан ўтказилди. 

Натижада, божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 256 миллион сўмлик 163 дона “швеллер” товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

1.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг