Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кун мавзуси” кўрсатувида долзарб масалалар хусусида сўз юритилди
386
Бугунги кунда коронавирус пандемияси билан боғлиқ халқаро эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, республикамиз ҳудудида коронавирус тарқалишини олдини олиш ҳамда аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
“Кун мавзуси” кўрсатувида долзарб масалалар хусусида сўз юритилди

 Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Кун мавзуси” кўрсатувида вилояти божхона бошқармасининг Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бўлими бошлиғи К.Жахонов иштирок этди.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган мазкур кўрсатувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармонига мувофиқ Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ҳар томонлама амалий кўмак бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда куни кеча Президентимиз томонидан ўтказилган Ҳукумат йиғилишида муҳокама қилинган долзарб масалалар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони қабул қилингани ва мазкур фармонда божхона органларига ҳам бир қанча вазифа ва топшириқлар бериб ўтилгани, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган 20 турдаги маҳсулотларни жорий йилнинг 31 декабрига қадар мамлакатимизга олиб кириш чоғида қатор имтиёзлар берилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, соҳада амалиётга тадбиқ этилган янгиликлардан яна бири - жорий йилнинг 2 апрелидан бошлаб, ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар авто, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида ахборотларни олдиндан электрон тарзда божхона органларига тақдим этиши шарт бўлиб, бу эса ўз навбатида товар ва транспорт воситалари расмийлаштирувини янада тезлаштиришга сабаб бўлиши тўғрисида маълумот берилди.

Шу билан бирга, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш чоғида тушунмовчиликлар юзага келганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (65) 221-60-00 рақамли  “Ишонч телефони” га 24 соат давомида қўнғироқ қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.

6.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг