Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси 2020 йил март ойида чегара божхона постларида автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфланганини эълон қилади
1183
Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2020 йил март ойи давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.
2020 йил март ойи якунларига кўра, чегара-божхона постлари орқали 71900 та енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштирувига ўртача 14 дақиқа 8 сония сарфланган.

Жумладан,

Енгил автотранспорт воситалари – 37 149 та. Сарфланган ўртача вақт – 8 дақиқа 51 сония;

Юк автотранспорт воситалари – 34 481 та. Сарфланган ўртача вақт – 19 дақиқа 26 сония.

Давлат очиқ маълумотлар порталида ушбу маълумотлар билан юк ва енгил автотранспорт воситалари бўйича божхона постлари кесимида танишиб чиқиш мумкин.

15.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг